Баҳорги таътил кунлари Ўзбекистондаги таълим муассасаларида «Умид ниҳоллари – 2015» спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати.
Мусобақаларда ўқувчи-ёшлар спортнинг 12 та тури бўйича ўзаро беллашди. Булар: бадиий гимнастика, бадминтон, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, таэквандо ВТФ, сузиш, шахмат, эркин кураш, юнон-рум кураши турларидир.
Мусобақаларнинг вилоят босқичида жами 55 минг 787 нафар ўқувчи қатнашган бўлиб, улардан 18 минг 863 нафарини қиз болалар ташкил қилади. Якуний натижаларга кўра, 672 нафар иштирокчи жорий йил Хоразм вилоятида бўлиб ўтадиган мусобақанинг республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шунингдек, спортнинг 5 та тури (баскетбол, волейбол, қўл тўпи, футбол ва бокс) бўйича минтақавий саралаш босқич мусобақалари жорий йилнинг 13-25 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, «Умид ниҳоллари» спорт мусобақалари 2002 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларнинг 5-9-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг 12 тури бўйича ўтказиб келинган эди. Жорий йилдан ўқувчилар спортнинг 17 та турида беллашади.
Изоҳ (0)