Самарқанд вилояти Оқдарё туман Ички ишлар бўлимига Тошкент шаҳрида яшовчи шахс талончилик жинояти бўйича ариза билан мурожаат қилди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Унинг сўзларига кўра, Nexia русумидаги автомобилга йўловчи сифатида ўтирган. Бироқ ҳайдовчи уни айтилган жойгача олиб бормаган, йўлда унга ҳужум қилиб, 80 минг сўм ва 1700 АҚШ доллари миқдоридаги пулини тортиб олган ҳамда ўзини машинадан тушириб юборган.
Жабрланувчи томонидан берилган таърифга асосланиб гумондор тез орада қўлга олинди. У 1988 йилда туғилган тошкентлик шахс бўлиб чиқди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)