Россиялик таниқли дизайнер Валентин Юдашкиннинг рафиқаси Марина Юдашкинанинг Москва марказида жойлашган уйидан казино ўйинлари зали топилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Москва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига кўра, уйда ўйин автоматлари, иккита покер ва битта рулетка столлари ўрнатилган бўлган. Полиция уйга кирганда, ичкарида ҳеч ким бўлмаган, ҳамма ёнғин хавфсизлиги зинаси орқали уйни тарк этган.
Аниқлик киритилишича, полиция қўшниларнинг телефон орқали мурожаатидан кейин келган. Дастлабки маълумотларга кўра, уй Марина Юдашкина номига расмийлаштирилган. Бироқ унинг ўйин ташкилотчилари билан алоқаси бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Изоҳ (0)