Эрта тонгда уч нафар кимса Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида яшовчи кишининг хонадонига бостириб кирди, деб хабар беради «Постда» нашри.
Босқинчилар хонадондан 1 миллион 200 минг сўм ва 3500 АҚШ долларини олиб, воқеа жойидан яширинди.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар ўз натижасини берди. Мазкур босқинчиликни ушбу шаҳарда яшовчи 3 шахс содир этгани аниқланиб, улар ички ишлар бўлимига олиб келинди.
Изоҳ (0)