Наманган шаҳридаги «Дўстлик» кортларида теннис бўйича ўсмирлар ўртасидаги учинчи тоифага кирувчи «Фьючерс» халқаро турнири якунланди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўғил болалар ўртасидаги финал учрашувига икки нафар ўзбекистонлик спортчи – Ҳумоюн Султонов ва Жўрабек Каримовнинг етиб келгани ҳақида хабар берилган эди.
Лекин кичик жароҳат сабаб турнирнинг биринчи ракеткаси бўлган Жўрабек финал учрашувида иштирок эта олмади. Шу сабаб, Ҳумоюн Султонов курашсиз турнир ғолибига айланди. Бир кун аввал Жўрабек Каримов беларуслик дўсти Уладжимир Дораш билан бирга турнирнинг жуфтликлар баҳсида ғолиб чиққан эди.
Изоҳ (0)