Ўзбекистон У-15 терма жамоаси Японияда ўтказилаётган халқаро турнирда иштирок этмоқда, деб хабар беради «Uff.uz» Ўзбекистон Футбол Федерациясининг расмий твиттерига таяниб.
Ўзбекистон вакиллари учта ушрашувда майдонга тушиб, бир ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этди. «Киота Санга» жамоаси кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, Япония У-15 терма жамоаси билан ўйинда жавобсиз тўртта гол ўтказиб юборилди.
Шунингдек, 3-турда Афғонистон У-15 термаси билан 0:0 ҳисобидаги дуранг натижага имзо чекилди.
Изоҳ (0)