Черногория терма жамоаси бош мураббийи Бранко Брнович Европа чемпионати саралаши доирасида Россияга қарши кечган учрашув можаро туфайли қолдирилгани учун кечирим сўради, деб хабар беради «Uff.uz».
«Биз ўзимизни жуда ёмон тутдик. Бу шармандалик учун Россия терма жамоасидан кечирим сўрамоқчиман.
Айниқса, Акинфеев тезда тузалиб кетиб, сафга қайтишини тилайман. Энди Черногория терма жамоаси Европа чемпионатига чиқа олмаслиги мумкин. Бу бутун мамлакат учун қаттиқ зарбадир», деди мураббий.
Изоҳ (0)