Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг асосий тўр баҳсларида ярим финал иштирокчилари маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Olamsport.com».
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Сабина Шарипова ҳам иштирок этаётган эди. Бироқ турнирда учинчи рақам остида таснифланган Сабина ярим финал йўлида япониялик Мияби Иноуега қарши кортга чиқди ва рақибасига 6:7(6), 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, Сабина Шарипова илк даврада британиялик Гарриэт Дартни 3:6, 6:4, 6:3, иккинчи босқичда эса таиландлик Нуднида Луангнамни 1:6, 6:1, 6:2 ҳисобида таслим этганди.
Изоҳ (0)