2015 йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Сергей Лебедев МДҲнинг юртимизда бўлиб турган Ўзбекистон Президенти сайловини Кузатувчилар миссиясига бошчилик қилмоқда.
Сергей Лебедов МДҲ Кузатувчилар миссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича кузатув жараёни тўғрисидаги Оралиқ ҳисоботининг асосий мазмуни билан таништирди.
Мулоқот чоғида, шунингдек, МДҲ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди ҳамда Ҳамдўстлик низомий идораларининг навбатдаги йиғилишлари ва ташкилотнинг бошқа тадбирларига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)