Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичини 1-ўринда якунлаб, чорак финалга йўлланма олган эди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Афсуски, Аҳад Юсупов шогирдлари “D” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Ливан терма жамоасига кутилмаганда йирик 1:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.
Бу билан терма жамоамизнинг Португалияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига бора олмаслиги ҳам ойдинлашди. Кеча гуруҳнинг сўнгги ўйинида Ироқ терма жамоасидан 6:1 ҳисобида устун келган эдик. Бугун худди шу ҳисобда ютқаздик.
Изоҳ (0)