2012 йил бир фуқаро Бухоро вилояти Когон шаҳридаги автомобилларни ювиш шохобчасида Бухоро локомотив депосига кириш ниятида юрган йигит билан танишади. Йигит фуқародан йўл-йўриқ сўрайди, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.
Орадан 3-4 ой ўтиб, фуқаро йигитни депода учратиб қолади ва унга воситачилик орқали ёрдам қўлини чўзадиган бўлади. Ҳайдовчининг илтимосини Бухоро минтақавий темирйўл узели бошлиғи ерда қолдирмайди. Натижада воситачилик қилган фуқаро йигитдан кўрсатган ёрдами эвазига 1 миллион 400 минг сўм хизмат ҳақи олади.
Шундан сўнг, йигитнинг жияни сифатида ўзини таништирган бошқа бир шахс депога оддий ишчи бўлиб кириш учун 1200 АҚШ доллари кераклигини эшитади. Пулларни Когон шаҳрига кириш йўлида олган воситачи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинади.
Олиб борилган тергов-суриштирув тадбирлари натижасида воситачилик қилган фуқаронинг жами 12 нафар кишини ишга киритиб, моддий манфаат кўрганлиги аниқланди.
Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг ҳукмига биноан фуқаро озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)