Christie’s кимошди савдолари уйи машҳур рассом Пабло Пикассо томонидан чизилган «Жазоирлик аёллар» суратинининг «О версияси» 140 миллион долларга сотувга қўяди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
1955 йилда чизилган сурат 11 май куни ўтказилиши ражалаштирилган «Ўтмишга назар» кимошди савдоси доирасида сотилиши кўзда тутилмоқда. Бунгача сурат 1997 йилда Виктор ва Салли Ганснинг шахсий коллекцияси сотилиши вақтида 31,9 миллион долларга сотилган. Ганслар асарни 1956 йилда рассомнинг ўзидан 212,5 минг долларга сотиб олган.
Қайд этилишича, Эжен Делакруанинг шу номдаги суратидан илҳомланган Пикассо асарнинг 15 та версиясини чизиб, уларни А’дан О’гача бўлган алифбо ҳарфлари билан номлаган. «О версияси» сериянинг якуний ва энг яхши асари ҳисобланади.
Изоҳ (0)