ZTE Corporation − телекоммуникация саноатидаги мобил интернет соҳасида технология ечимли халқаро йирик провайдер ҳисобланади. 2014 йил натижаларига кўра, компаниянинг 4G тармоқ базаси учун маҳсулотлар савдоси ҳажми Европа бозорида 200 фоизга ошган.
ZTE 2014 йилнинг тўртинчи чорагида EPC соҳасида 170 тижорий шартнома имзолади ва дунё бўйлаб 140 га яқин тармоқ тажрибасини ўтказди. 2014 йилда 4G eNodeB таъминотини икки бараварга кўпайтирди, бу эса бозордаги 2013 йилги улушга нисбатан 25 фоизга юқори натижа ҳисобланади.
ZTE’дан 4G EPC юқори сифатли ягона аппарат платформасида ишловчи, 2G/3G/4G имкониятларини қўллаб-қувватловчи ҳамда тармоқ сифатини яхшилашни кафолатловчи, ортиқча харажатларнинг олдини олувчи маҳсулот ҳисобланади. Бу мобил бозорида операторлар ўртасида рақобатбардошлиликни оширишга сабаб бўлиши мумкин. Бугун Европа бозорида 4G хизматлари жадал ривожланаётганининг гувоҳи бўлиш мумкин. ZTE ўзининг юқори сифатли EPC маҳсулотлари ва сифатли тармоқ ярата билиши билан нафақат Германия, Австрия, Бельгия ва Венгрия бозорларида муҳим ўринга эга бўлди, балки энди у Словакия, Буюк Британия ҳамда Норвегиядаги янги бозорларда ҳам ўз ўрнига эга бўлмоқда. ZTE юқори сифатли 4G тармоғи барпо этиш йўлида терминал қурилмалардан фойдаланувчи кўпчилик фойдаланувчиларни ажойиб сифатли алоқа билан таъминлайди.
2014 йилда компания янги маҳсулотини намойиш этди. Жумладан, 2014 йилда жаҳонда илк бор 365 Мбпс тезликда ишловчи юқори-кенг полосли масофавий компакт радиоблокни (RRU) ишга туширди. Ушбу қурилма интернетга уланиш базасидаги (RAT) тармоқ муаммоларини ҳал этишда ёрдам беради.
ZTE тижорий мақсадларда юқори қувват билан ишловчи тўлқинлар базасини (BBU) ишга туширди. Бу маҳсулот интернетнинг 2G/3G/4G хизматларини қўллаб-қувватлайди, тижорат тармоқларининг қувватига мос келади ва операторларнинг технологик эҳтиёжларини қондира олади.
Истеъмолчиларга ZTE нинг ёпиқ қамровли частоталар билан ишлаш услуби маъқул келади, бунга Qcell’ни мисол келтириш мумкин.
ZTE фойдаланувчиларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олиб тамроқ сифатини янада яхшилаш мақсадида Cloud UniCore таъминотини, вертикал технология тамроқ функциясини (NFV) ва тармоқни аниқловчи дастурни (SDN) ишга туширди.
ZTE мижозларни, компанияларни ва ҳукумат секторлари буюртмачиларини илғор телекоммуникация тизимлари, мобил қурилмалар ва истеъмолчилар учун технологик ечимлар ва хизмат кўрсатувчи провайдерлар билан таъминлайди. Компания M-ICT стратегияси доирасида телекоммуникация ва ахборот технологиялари сифатини яхшилаш борасида бир қанча ишларни амалга оширмоқда. ZTE нинг хизмат турлари ва маҳсулотларидан фойдаланувчи, Гонконг ва Шенчжен фонд биржа бозорларида (акция синфи коди H:0763.HK /акция синфи коди A:000063.SZ) 160 давлатда 500 операторни ташкил этади.
Компания ҳар йилги соф даромаднинг 10 фоизини телекоммуникация соҳасида халқаро стандартларга жавоб берувчи янги технологияларни ўзлаштиришга, соҳа доирасида турли тадқиқотлар ўтказишга сарфлайди. ZTE БМТнинг глобал шартномасида кўрсатилган ижтимоий масъулият принципларига қатъий равишда амал қилиб келади.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Изоҳ (0)