Хитойда 2014 йил 1 март куни Юньнань провинциясининг маркази бўлган Кунмин вокзалида содир этилган терактнинг уч нафар ташкилотчиси қатл этилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Жиноятчилар ўтган йилнинг сентябрь ойида қотиллик ва террорчиликда айбдор деб топилган. Ҳукм Хитой Олий халқ суди томонидан тасдиқланган, ўшанда ҳужумга алоқадорлардан яна бири умрбод озодликдан маҳрум этилган.
Қайд этилишича, ушбу йирик теракт оқибатида 31 киши ҳалок бўлган ва 141 киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)