АҚШ президенти Барак Обама НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг Вашингтонга уч кунлик ташрифи давомида у билан учрашмади, деб хабар бермоқда «Европейская правда».
Қайд этилишича, Столтенбергнинг котибияти Обама билан учрашувни ташрифдан анча олдин сўраган, бироқ Оқ уй ушбу мурожаатни жавобсиз қолдирган. АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг расмий вакили Бернадетт Миан ушбу вазиятга изоҳ беришдан бош тортган.
Қайд этилишича, аввалги президент кичик Жорж Буш ҳар сафар НАТО бош котиби Вашингтонга ташриф буюрганда у билан учрашган. АҚШнинг НАТО ҳузуридаги собиқ доимий вакили Курт Волкер Обаманинг ушбу ҳаракатига ишонгиси келмаганини маълум қилган.
Изоҳ (0)