Машҳур спорт шарҳловчиси Николай Озеровнинг ўғли пора олганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Ушбу айблов тасдиқланди ва Озеровнинг ўғли 8 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Озеровнинг фарзанди Москва вилояти Шелкова тумани Загорянский қишлоғидаги ўзини ўзи бошқариш ташкилотида ишлаётган эди. Қамоқ жазосидан ташқари, кичик Озеров жазони ўтаб бўлгач, 3 йил мобайнида раҳбарлик лавозимларида ҳам ишлай олмайди.
Изоҳ (0)