Lufthansa авиакомпанияси ўзининг шўбаси бўлмиш Germanwings’га тегишли бўлган Airbus А320 самолёти ҳалокатини бахтсиз ҳодиса деб атади. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
«Бу бахтсиз ҳодиса. Биз ҳозрича бундан ортиқ ҳеч нарса деёлмаймиз. Қолган барча тахминлар иғводир», − деди Lufthansa менежери Хайке Берленбах. Ҳалокат сабаблари ҳалигача номаълум бўлиб қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Барселонадан Дюссельдорфга парвоз қилаётган Airbus А320 самолёти Франция жанубида, Алп тоғлари устида ҳалокатга учраши оқибатида лайнер бортида бўлган 150 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)