Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги 24 март куни Франция жанубида Germanwings авиакомпаниясига қарашли Airbus А320 самолёти ҳалокатида уч нафар қозоғистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «NewTimes.kz».
Ҳалок бўлган Қозоғистон фуқаролари 49 ёшли аёл ҳамда 50 ва 26 ёшли эркаклар бўлган. Германия расмийларининг маълумотига кўра, ўша самолётда учган яна бир аёл Қозоғистон фуқароси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Барселонадан Дюссельдорфга йўл олган Airbus А320 самолёти Франция жанубида, Алп тоғлари устида ҳалокатга учраши оқибатида лайнер бортидаги 150 кишининг ҳаммаси ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)