Тошкент темир йўл вокзалидан Навоий вилоятига «Саломатлик» поезди жўнаб кетди. «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу поезддаги шифокорлар 31 мартга қадар мазкур вилоятда саломатлик кунларини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Навоий вилоятига жўнатилган «Саломатлик» поезди юкларини шакллантиришда «Дори-дармон» акциядорлик компанияси, «Ўзкимёфарм» акциядорлик жамияти, Remedi, Universal hygienic care, My lovely Asia Co. қўшма корхоналари, «Диёр бизнес», «Агро биокимё», «Галеника», Nobel pharmsanoat, «Замона Раъно», «Шаффоф-сервис», Baxtteks-farm масъулияти чекланган жамиятлари, АҚШнинг Ameri Cares ва Toms Shoes халқаро ташкилотлари ва бошқа муассасаларнинг ҳиссаси катта бўлди.
Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад чекка ҳудудларда яшаётган аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашдан иборат.
Навоий, Тинчлик, Конимех, Қара-Қата, Мустақиллик, Қизилқудуқ, Бузаубай ва Учқудуқ станциялари атрофидаги ҳудудларда ташкил этиладиган саломатлик кунлари доирасида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг Навоий вилояти филиали кўчма тиббий-ижтимоий бригадаси билан ҳамкорликда вилоятдаги тиббий-ижтимоий муассасаларга гуманитар ёрдам юклари топширилади.
Изоҳ (0)