«Sergeli Avtotexservis» автосалони 2014 йилда ишлаб чиқарилган Chevrolet Cobalt автомобилларидаги носозликни тузатиб беради. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари маълум қилган.
Гуруҳда келтирилган автосалоннинг мактубда ёзилишича, GM Uzbekistan 2014 йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомобилларида аккумлятор батареяси терминали гайкаси предохранитель блокида кучсиз қотирилганлиги эҳтимоли мавжудлигини аниқлаган.
Шу муносабат билан «Sergeli Avtotexservis» автосалонининг кафолат бўлими бундай автомобиль эгаларига юқоридаги носозликни тузатиш учун автосалонга келишни ва ушбу камчиликни бартараф қилиш учун 30 дақиқадан кам вақт кетишини маълум қилган.
Бошқа автосалонлар бундай тузатиш хизматини амалга ошириш ёки оширмаслиги ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Изоҳ (0)