Ўзбекистон пляж футболи терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичидан ўрин олган илк учрашувида қумга тушади, деб хабар беради «Olamsport.com».
Аслида Аҳад Юсупов шогирдлари кеча, 23 март куни гуруҳнинг дастлабки ўйинида Фаластин билан учрашиши керак эди. Лекин Фаластин мусобақага келмагани учун гуруҳда 3 та жамоа плей-оффга бериладиган икки йўлланма учун баҳс олиб бориши ойдинлашди.
Бугун, 24 март куни Ўзбекистон терма жамоаси илк турда Ироқдан 7:5 ҳисобида устун келган БАА билан ўйнайди.
Қўшимча маълумот ўринда Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга келиши олдидан БААда ўтказган йиғини доирасида Дубайда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказиб, аввалига маҳаллий «Ал-Аҳли» клубига 1:3, кейин эса Озарбайжон терма жамоасига 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган.
Изоҳ (0)