Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Дурбеш қишлоғидан бўлган фуқаро ҳамқишлоғи билан жанжаллашиб қолди, деб хабар бермоқда «Постда» нашри.
У ўзидан ёши анча катта бўлган қўшнисини ҳақоратлаб, бошига тош билан жароҳат етказди.
Ҳолатдан хабар топган ички ишлар ходимлари жабрланувчини шифохонага жўнатди, зўравонга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)