Москва биржаси маълумотларига кўра, 2015 йил бошидан буён долларнинг курси илк марта 59 рублдан пасайди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Қайд этилишича, Москва вақти билан соат 14:32 (Тошкент вақти билан 16:32) да долларнинг курси 34 копейкага пасайиб, 1 доллар 58,91 рублни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил охирида рублнинг курси кескин пасайиб, 1 доллар 80 рублдан, 1 евро 100 рублдан ошиб кетган эди.
Изоҳ (0)