«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике айтишича, охирги ўйинлардаги ғалабалар серияси «Барселона»га навбатдаги Эль-Класикодан олдин дадиллик беради, деб хабар қилмоқда «Uff.uz».
«Реал» 22 март куни Барселонанинг уй майдони «Камп Ноу»га ташриф буюради. Рақибларни мусобақа жадвалида бор-йўғи бир очко ажратиб турибди.
«Эль-Класико олға боришимизда жуда муҳим қадам ҳисобланади. Олдинда яна 10 та ўйин бор, бироқ ҳозир жамоаларимиз мусобақа жадвалида жуда яқин турибди. Уч очко бизга рақибимиз устидан муайян устунликни таъминлайди ва бу ғалаба, эҳтимол, бизга чемпионлик унвонини келтириши мумкин», – деди Пике.
«Мен ғалаба қозонишимизни кутяпман. Жамоамиз жуда яхши ўйин кўрсатмоқда ва кўплаб ғалабаларга эришди. Ҳужум чизиғимизда учта жуда кучли футболчи тўп сурмоқда, ҳимоямиз ҳам аъло даражада ўйнамоқда. Биз Эль-Класикога аъло даражадаги кайфият ҳамда уч очко олиш истаги билан етиб келдик. Ғалабалар серияси эса бундай ўйинлардан олдин ўзимизга бўлган ишончни янада оширади. ‘Реал’ сўнгги ҳафталарда унча яхши ўйнамаяпти, бироқ Эль-Класикода иккала жамоада ҳам имконият тенг. ‘Реал’ ҳам ажойиб жамоа, бу эса учрашувга ўзгача тус беради», – деб айтиб ўтди Пике.
Маълумот учун, каталонияликлар барча мусобақаларда ўтказган охирги 6 та ўйинда ғалаба қозонди.
Изоҳ (0)