Супероғир вазнда WБО йўналиши Европа чемпиони Умар Саломов профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони украиналик боксчи Владимир Кличконинг спарринг рақибига айланади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Эслатиб ўтамиз, Кличко айни пайтда 25 апрель куни Нью-Йоркда Браянт Женнингсга қарши ўтадиган жангга тайёргарлик кўрмоқда. Саломов 29 март куни Кличконинг Майамидаги машғулотларига қўшилади.
Изоҳ (0)