Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида бир фуқаронинг қинғир қилмишларига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу фуқаро белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда олиш мақсадида қиймати 14,5 миллион сўмлик салкам 3000 дона турли хилдаги DVD диск билан тегишли ташкилотнинг лицензиясини олмасдан туриб, савдо фаолиятини амалга ошириб келган.
Суриштирувлар давомида аниқланишича, у лицензия олиниши шарт бўлган мазкур фаолият тури билан муқаддам ҳам тегишли рухсатномасиз шуғулланиб келган ва бу учун бир неча бор маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган.
Мазкур ҳолат юзасидан айбдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланди.
Изоҳ (0)