Тожикистон Давлат молия назорати ва коррупцияга қарши кураш бўйича агентлиги Дин, анъана ва удумларни тартибга солиш ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Иззатулло Азизовни порахўрликда айблаб қўлга олди, деб хабар бермоқда «Азия-Плюс» ахборот агентлиги.
Ушбу ҳолат акс этган видесюжет 18 март куни Тожикистоннинг биринчи канали орқали намойиш этилган. Қўлга олинган амалдорга бир фуқародан уни ҳаж зиёратига жўнатиш учун 2000 АҚШ доллари миқдорида пора олиш айби қўйилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 16 март, душанба куни ўзининг катта ўғли Рустам Эмомалини Давлат молия назорати ва коррупцияга қарши кураш бўйича агентлик директори этиб тайинлаган эди.
Изоҳ (0)