Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 200 та ёнғин қайд этилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизмати.
Қайд этилишича, турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Ушбу ёнғинларда 1 миллиард 192 миллион 620 минг сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 1 миллиард 273 миллион 849 минг сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Изоҳ (0)