Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков молиявий эркинлик ҳақида фикр билдирди, деб хабар беради «Даракчи» нашри.
Ижодкор молиявий эркинликнинг инсонни ўзгартира олиш хусусиятига тўхталар экан, унинг яхши томонидан ёмони кўпроқ эканлигини қайд этди: «Пул ҳар қандай одамни ўзгартиришга қодир, фақат ақлли инсонларгина пулни тўғри сарфлаши мумкин. Пул қанча кўпайгани сари, муаммо ва ташвишлар ҳам шунча катталашади.
Мен пулим ҳаддан зиёд кўп бўлишини хоҳламайман. Оиламга етадиган даромадим бўлса, етарли, ундан ошиғи ошиқ».
Озодбек Назарбеков, шунингдек, одамзод йўқчиликдан ҳам, тўқчиликдан ҳам, шон-шуҳратдан ҳам – ҳамма-ҳаммасидан зерикиши мумкинлигини айтди: «Шундай пайтда мусиқа ҳам эшитмайман. Ҳеч ким билан гаплашмайман».
Изоҳ (0)