2015 йил 16 март куни уч номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйига бостириб кириб, у ердан катта миқдордаги пулларни олиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Нукус шаҳрида яшовчи уч нафар шахс содир этганлиги аниқланиб, гумонланувчилар «иссиқ изида» қўлга олинди.
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)