Норманд ороллари таркибига кирувчи энг йирик – Жерси оролида The Polar Capital деб номланган шахмат фестивали ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Jersey International Chess Tournament мусобақасида ўзбекистонлик Жаҳонгир Воҳидов (2508) ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Учинчи рақам остида таснифланган Воҳидов ҳозирча ўтказилган 6 та партиядан сўнг 5 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамлик қиляпти.
Самарқандлик ёш гроссмейстер кеча оқ доналарда латвиялик гроссмейстер Игорс Раусис билан муносабатларига ойдинлик киритиб олди. Латвиялик шахматчи 4 очко билан 3-ўринни эгаллаб турганди. Учрашувда томонлар муроса йўлини танлашди.
Бугун ўтказиладиган 7-тур баҳсида Воҳидов қора доналарда англиялик гроссмейстер Марк Эбден билан ҳисоб-китоб қилади. Эбден ҳисобида 4 очко бор ва у турнир жадвалида 5-ўринни банд этган.
Эслатиб ўтамиз, швейсарча тизимда 9 та турдан иборат турнирда жами 24 нафар шахматчи ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Мусобақада чиққан шахматчига 1,5 минг евро мукофот пули тақдим этилади.
Изоҳ (0)