Очиқ осмон остидаги музей ҳисобланувчи Ичанқалъага кириш учун тўлов тизимида ташриф жараёнини қулайлаштирувчи ўзгартириш киритилди, деб хабар бермоқда «Ўзбектуризм» миллий компанияси.
Янги жорий қилинган барча хизматлар учун ягона тўлов тизими ҳар бир хизмат учун алоҳида тўловни амалга ошириб, вақт сарфлашнинг олдини олади.
Бир марталик тўлов Ичанқалъа бўйлаб тарихий экскурсия, қизиқарли театрлаштирилган томошаларга бориш, этнографик халқ концертлари, ўзбек миллий кинофильмларининг инглиз тилидаги намойиши, фестиваллар ҳамда бошқа туристик шоу ва тадбирларга кириш, мажмуанинг инфратузилмавий объектларидан фойдаланишни ўз ичига олади.
Изоҳ (0)