Тошкент шаҳридаги «Universal жампинг» от спорти клубида Наврўз байрамига бағишлаб ёшлар ўртасида от спорти бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Унда 60 нафардан зиёд чавандоз конкур – тўсиқлардан от сакратиш бўйича ғолиблик учун баҳслашди.
Баландлиги 110 санtimeтрлик тўсиқларни забт этишда Абдушукур Собиржонов «Тайсон» лақабли тулпори билан биринчи ўринни эгаллади. Тажрибали чавандоз Фаррух Ўринбоев «Шарлотта» лақабли отида кумуш медални қўлга киритган бўлса, Улуғбек Олимжонов «Наврўз – 05» лақабли тулпори билан бронза медалга лойиқ топилди.
Изоҳ (0)