Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг ҳарбий хизматчилари оилалари учун барча шароитга эга кўп қаватли учта янги уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
48 хонадонга мўлжалланган янги уйларда чегарачилар ва уларнинг оила аъзолари учун барча шароит яратилган. Болалар учун замонавий ўйин майдончаси, очиқ сув ҳавзаси қурилган.
Мазкур кўп қаватли янги уй «Барпоқурилишсервис» кўп тармоқли хусусий корхонаси бунёдкорлари томонидан тез ва сифатли барпо этилди.
Тадбирда таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага завқ-шавқ бағишлади.
Изоҳ (0)