Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев 93 ёшида вафот этган Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Камолжон Турғуновнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
«Сталинград жанги қаҳрамони Камолжон Турғуновнинг вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. У уч ой мобайнида Павлов уйини муҳофаза қилган 20 га яқин аскарлар орасида эди. Камолжон Турғунов Украина, Белоруссия, Руминия ва Венгриянинг озод қилинишида ҳам қатнашган. Ушбу қайғули кунда Камолжон Турғуновнинг қариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Унинг исми доимо хотирамизда қолади», − дейилади таъзия мактубида.
Эслатиб ўтамиз, 16 март куни Иккинчи жаҳон урушида Волгоград (аввалги Сталинград) шаҳридаги Павлов уйини ҳимоя қилган аскарларнинг сўнггиси Камолжон Турғунов Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида вафот этди.
Изоҳ (0)