Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 22-28 май кунлари Янги Зеландия пойтахти Веллингтонда жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичи бўлган ўқув-йиғин жараёнини олиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ўқув йиғини доирасида Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси назорат учрашуви ўтказишни ҳам режалаштирган.
24 май куни Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Панама U-20 ёшлар терма жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришди.
Элатиб ўтамиз, Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати 30 май куни бошланади.
Изоҳ (0)