2015 йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа ташқи фаолият хизматининг Тошкент шаҳрига келган админстратив ва молиявий масалалар бўйича бошқарувчи директори Патрик Энтони Чайлд билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқалар кўриб чиқилди, ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Икки томонлама муносабатларни институционаллаштириш масалаларига ҳамда турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар ҳам муҳокама қилинди.
Учрашувда Европа Иттифоқи делегацияси бошлиғи, элчи Юрий Штерк иштирок этди.
Изоҳ (0)