Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг учинчи тури доирасида Қатарнинг «Ал Садд» клубига 6:2 ҳисобида мағлуб бўлган Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз мухлисларига мурожаат қилди.
Қадрли «Локомотив» мухлислари! «Ал Садд»га қарши ўйин қанчалик аламли кечмасин, ҳисоб қанчалик йирик бўлмасин ва жамоа қанчалик танқидга учрамасин, клубимиз сизни қадрлайди ва ҳамиша сизнинг қувватловингизга муҳтож туради.(Суратлар ва изоҳлар «Lokomotiv.uz» сайтидан олинди).Ўйиндан олдин, ҳар бир ўйинчи билан гаплашиб, ўйинга бўлган тайёргарлигини сўраганимизда, барчаси бир овоздан «биз бугун ғалаба қозонамиз, Худо хоҳласа», − дея дуога қўл очиб Худодан илтижо қилишарди. Бироқ, ўйин бошқача тус олди, ҳамон бу вазият айрим ўйинчилар учун қўрқинчли тушдек туюлмоқда.
Ўйлаймизки, аламли йиқилишдан сўнг, жасоратли туриш вақти келади ва «Локомотив» жамоаси бу каби шармандаликни бошқа мухлисларига тақдим қилмайди. Қуйида биринчи таймдан олинган лавҳаларни эътиборингизга ҳавола қиляпмиз, сабаби барчаси бошқача бўлиши керак эди. Лекин, раҳматли Давлат Турдалиев гапи билан айтадиган бўлсак, «Майдон текис, тўп думалоқ». Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ!
Биз билан охиригача бўлиб, туриб берганингиз учун катта раҳмат, азиз мухлисимиз!
Таркиб сараланган, ўйинчилар тайёрланган эди...
Муллажонов пенальти ишлайман деб ўйламаган эди...
Яничич гол уролмаслигини билмаган эди...
Хуссайн Амотта, рақиби Абрамовни бундай ҳисобда ютишни орзу қилмаган эди...
Темурхўжа гол уришга ҳар қанча уринаётган эди...
Ҳасанов кўрсатмаларни тўғри бажараётган эди...
Бенжамин ҳам пенальти беришга «тайёр» эди...
Зотеев ҳакамга ялинади деб ким ҳам ўйлаган эди...
Маъмур Икромов бу гол оҳиргиси бўлади деб ишонган эди...
Изоҳ (0)