Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган «Жуманжи» ресторанида ёнғин келиб чиқди, деб хабар беради «Kun.uz».
Қайд этилишича, Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳига воқеа жойида олинган суратлар жойлаштирилган.
Воқеа жойида бўлган гуруҳ аъзоларининг гувоҳлик беришича, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ёнғинни тезкор равишда бартараф қилган.
Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)