Норманд оролларига таркибига кирувчи энг йирик – Жерси оролида The Polar Capital деб номланган шахмат фестивали давом этмоқда. Jersey International Chess Tournament мусобақасида Ўзбекистондан Жаҳонгир Воҳидов (2508) ҳам муваффақиятли иштирок этяпти, деб хабар беради «Olamsport.com».
Учинчи рақам остида таснифланган Воҳидов ҳозирга қадар ўтказилган барча 3 та партияда ғалаба қозонди. Самарқандлик ёш гроссмейстер 1-турда қора доналарда ўйнаб, гонконглик Даниэль Кинг Ламни мот қилди. Иккинчи турда мезбон шахматчи Луис Жоаултни, 3-турда эса шотландиялик Лейн Гурлайни мағлубиятга учратди.
Швейсарча тизимдаги 9 та турдан иборат турнирда жами 24 нафар шахматчи ўз имкониятини синовдан ўтказяпти. Мусобақада ғолиб чиққан шахматчига 1,5 минг евро мукофот пули тақдим этилади.
Изоҳ (0)