Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚ ва ТҚКББ Коррупция, товламачилик ва рекетга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида Андижон шаҳрида яшовчи 47 ёшли фуқаро ўзини қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ёрдамчиси деб таништириб, фермерларга имтиёзли кредит олишда ёрдам беришини ваъда қилиб, катта миқдордаги пулни товламачилик йўли билан олаётганида қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
У ўзини қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ёрдамчиси деб таништириб, вилоятдан келган фермерлар ишончига кириб, кам фоизли имтиёзли кредит олиб бериши эвазига фермерлардан моддий рағбатлантириш сифатида маълум миқдордаги пул маблағини товламачилик йўли билан олган.
Юқоридаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)