Украина президенти Пётр Порошенко ўзининг Германияга ташрифи давомида 2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Менимча, ушбу жаҳон чемпионатини бойкот қилиш масаласини муҳокама қилиш лозим. Россия қўшинлари Украина ҳудудида қолар экан, мен ушбу жаҳон чемпионати ўтказилишини ақлга сиғмайди, деб ҳисоблайман», − деди Порошенко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси (ФИФА) вице-президенти ҳамда Шимолий ва Марказий Америка ва Кариб ҳавзасидаги мамлакатлар футбол конфедерацияси (CONCACAF) раҳбари Жеффри Уэбб Россияда айни пайтда кузатилаётган ирқчилик туфайли у ерда жаҳон чемпионати ўтказиб бўлмаслигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)