2015 йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Дания Қироллигининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Томас Винклерни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Дания алоқаларини турли соҳаларда кенгайтириш истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа масалаларни қамраб олган давлатлараро мунтазам мулоқотни давом эттириш ва ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий негизини кенгайтириш долзарб эканлиги эътироф этилди.
Изоҳ (0)