Амстердам озод университети ва Филиппин университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотда ижтимоий тармоқлар масофадан туриб муносабатларни давом эттитришга қандай таъсир қилиши аниқланди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Агар севишганлар қандайдир сабабларга кўра бир-биридан узоққа кетиб қолса, Facebook, Twitter, Вконтакте сингари ижтимоий тармоқлар жуфтликка муносабатларни узоқ вақт сақлаб қолиш имконини беради. Аксинча, улар бир шаҳарда яшаганда ижтимоий тармоқлар муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мамлакатнинг, қитъанинг ва ҳатто сайёранинг турли бурчакларида бўлган севишганлар исталган вақтда юбориладиган хабарлар орқали муносабатда бўлиб туради. Бундан ташқари, тармоқдаги суратлар, видео ва мусиқалар ҳам бу жараёнга таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, уларда доим бир-бирининг ёнида турганлик ҳисси пайдо бўлади ва ҳаттоки баъзида муносабатларни қутқариши ҳам мумкин.
Изоҳ (0)