2015 йилнинг 11−14 март кунлари Литва пойтахти Вильнюс шаҳрида бокс бўйича Литванинг биринчи олимпия чемпиони Дан Позняк хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир ўтказилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати.
Ўнинчи бор ташкил этилган мазкур мусобақада Литва, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Россия, Франция, Голландия, Греция, Италия, Польша, Чехия, Грузия, Беларусь, Эстония, Украина, ва Латвия давлатларидан ёш чарм қўлқоп усталари ғолиблик учун баҳс юритдилар.
Эътиборлиси, ушбу халқаро турнирда иштирок этган беш боксчимиздан тўрт нафари совриндорлар сафидан ўрин эгаллади ва Марат Қурбонов бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медалларни Бобирмирзо Толипов (-60 кг), Иқболжон Холдоров (-64 кг) ва Обиджон Тоҳиров (-91 кг) келтиришди. Финалга қадар кечган жангларни мағлубиятсиз ўтказган яна бир истеъдодли боксчимиз Козимбек Мардонов (-75 кг) эса кумуш медаль совриндори бўлди.
Изоҳ (0)