2015 йилнинг 12 март куни Бухоро вилоятининг Ромитон тумани Гараншоҳ қишлоғида яшовчи фуқаро туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, уйида содир этилган ўғирлик тўғрисида маълум қилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.
Аризачининг айтишича, ўғри унинг уйига кириб, ётоқхонасидан маълум миқдордаги пулларини ўғирлаб кетган.
Олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этган гумонланувчи қўлга олинди. У Хўжаобод қишлоғида яшовчи 30 ёшли фуқаро эканлиги маълум бўлди. Ушбу ўғирлик ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)