2014-2015-ўқув йили учун ўқувчиларни коллежга қабул қилиш жараёнида ташвишлари кўпайиб қолган директор хонасида олган уйи учун банкка кредит фоизини тўлаш кераклиги ҳақида ўйлаб ўтирган эди. Бу ҳақда Бухоро вилоят прокуратураси бўлим АМИБ терговчиси ахборотига таяниб, «Ҳуқуқ» газетаси хабар берди.
Шу вақт эшик тақиллаб, кириб келган аёл қизининг иқтидори борлигини айтиб, қайта имтиҳон қилишларини сўради. Рад жавобини эшитиб, хонани тарк этган аёл Газли шаҳридаги мусиқа мактаби директори билан суҳбат орасида қизининг коллеж талабаси бўла олмаганини айтди. Шунда мактаб директори коллеж раҳбарига қўнғироқ қилиб, Газли шаҳрида кадрлар етишмаётгани, бу қиз ўқишга кирса, яхши бўлишини айтди.
2014 йил 17 июль куни она коллеж раҳбарининг хизмат хонасига кириб, 200 АҚШ доллари тутқазди. Кредит фоизидан қутулишини ўйлаб, хурсанд бўлган директорнинг қилмиши кўп ўтмай фош этилди.
Изоҳ (0)