Apple компаниясининг ҳозирги раҳбари Тим Кук 2009 йилда Стив Жобсга ўз жигарини беришни таклиф қилган. Бу ҳақда журналистлар Брент Шлендер ва Рим Тетцели томонидан ёзилган «Стив Жобс бўлиш» китобида сўз юритилади, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Қайд этилишича, 2009 йил январида Стив Жобс жигар трансплантациясига муҳтож бўлган. Тим Кук худди Жобсники сингари ноёб қон гуруҳига эгалигини аниқлаб, турли текширувлардан ўтган ва донор бўла олиши аниқланган. Бу янгиликни Жобсга айтиб, донор бўлиш истагини билдирган, бироқ у рад этган.
Кукнинг айтишича, Жобснинг жавоби ўта қатъий бўлган. «13 йил давомида у менга тўрт ёки беш марта бақирганди − бу мана шун ҳолатлардан бири эди», − деб эслайди Кук.
Изоҳ (0)