2015 йилнинг 10−13 март кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувлар давомида ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди ҳамда Давлат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашуви, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг бошқа вазирликлараро мажлисларига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)