Сингапурда академик эшкак эшиш бўйича Осиё кубогининг биринчи босқич мусобақаси ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Ўзбекистонлик Артём Кудряшов 500 метр масофага яккалик қайиқда бўлиб ўтган пойгада марра чизиғига биринчи бўлиб етиб келди ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига дастлабки олтин медални келтирди.
Изоҳ (0)